UZ RU
16.11.2015

Ўзбекистонда антибиотиклар ҳақида хабардорлик куни нишонланади

Жорий йилнинг 18 ноябр куни 9:00 да “Пойтахт” бизнес-марказида Антибиотиклар ҳақида хабардорлик кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари, Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-тадқиқот институти, илмий тиббиёт марказлари, пойтахтимиз ва вилоятлардаги юқумли касалликлар клиникалари мутахассислари, доришунослар, ветеринарлар, озиқ-овқат саноати мутахассислари, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Касалликлар профилактикаси ва назорати маркази каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Матбуот анжумани доирасида мамлакатимиз олимлари билан бир қаторда, хориж мамлакатларидан ташриф буюрган йирик тадқиқотчилар маърузалар билан қатнашади.

Мазкур матбуот анжуманидан кўзланган асосий мақсад микроорганизмларнинг микробга қарши препаратларга нисбатан чидамлилиги бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиш ҳисобланади.

UzMedInfo маркази

Aхборот хизмати