UZ RU
06.11.2015

Ўзбекистон инфекционистларининг II қурултойи якунланди

Жорий йилнинг 6 ноябр куни “Юқумли касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактикасининг устувор йўналишлари” мавзусига бағишланган Ўзбекистон инфекционистларининг II қурултойи ўз ишини якунлади.

Юқумли касалликлар билан курашиш соҳасида янги ютуқларни муҳокама қилиш, МДҲ ва узоқ хориж мамлакатлари олимлари билан илғор амалиётлар алмашувини ўтказиш мақсадида ташкил этилган қурултойнинг ёпилиш кунида Тошкент тиббиёт академиясида талабалар учун сурункали вирусли гепатитларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий муаммоларига бағишланган мастер-класслар бўлиб ўтди.

Шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида инфекционист шифокорлар учун қурултой доирасида тиббиётда юқумли касалликлар муаммоси, юқори технологик текширув усулларини қўллаган ҳолда бактериал юқумли касалликларни замонавий ташхислаш схемалари каби мавзуларга бағишланган илмий маърузалар ташкил этилди.

Aхборот хизмати 
UzMedInfo маркази