UZ RU
03.11.2015

Ўзбекистон инфекционистларининг навбатдаги қурултойи

2015 йилнинг 4-6 ноябр кунлари Тошкентда Ўзбекистон инфекционистларининг юқумли касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактикасининг устивор йўналишларига бағишланган навбатдаги қурултойи ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу тадбирга мамлакатимиз олимлари ва шифокорлари билан бир қаторда АҚШ, Италия, Озарбайжон, Россия, Беларусия, Греция, Ҳиндистон, Швейцария, Украина ва Қозоғистондан мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.

3 ноябр куни қурултойдан олдин Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтида «ОИВ ва ВГС ко-инфекцияси» мавзусида семинар ўтказилади.

Қурултой доирасида вирусли ва бактериал инфекциялар, паразитар касалликлар, эпидемиология ва микробиология масалаларига бағишланган секцион йиғилишлар ва ялпи мажлис, шунингдек, мастер-класслар ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

UzMedInfo маркази 

Ахборот хизмати