UZ RU
30.10.2015

Жанубий Кореялик шифокорлар Ўзбекистонда

2015 йилнинг 1-6 ноябр кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорларидан иборат делегация Ўзбекистонда бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Соғлом авлод учун” фонди билан ҳамкорликда тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйган.

"Соғлом авлод учун" фонди вакилларининг хабар беришича, шифокорлар, тиббиёт ходимлари ва волонтерлардан иборат «Vision Care Service» халқаро ташкилоти делегацияси жами 300 нафардан ортиқ кўз соҳасида касаллиги бўлган беморларни офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказиш ва 100 нафар атрофидаги беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказишни режалаштирган.

Хайрия акцияси давомида, шунингдек, офтальмолог шифокорлар учун мастер-класслар ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Мазкур акция Фарғона вилояти офтальмология клиникасида бўлиб ўтади.

UzMedInfo маркази 

Ахборот хизмати