UZ RU
30.10.2015

Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциациясининг III қурултойи ўз ишини якунлади

Жорий йилнинг 30 октябр куни Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси III қурултойи ўз ишини якунлади. Анжуманнинг ёпилиш маросими Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиаллари мутахассислари, олимлар, хорижий давлат вакиллари иштирок этди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида секцияларда давом этган қурултойнинг иккинчи кунида РШТЁИМ ва унинг вилоят филиаллари вакиллари, хорижлик мутахассислар қўшма жароҳатлар, политравмалар ва комбинирланган жароҳатлар замонавий диагностикаси ва даволаш усуллари, шошилинч кардиология ва неврологиядаги критик ҳолатларни интенсив даволаш, клиник ва суд тиббиёти токсикологиясининг долзарб масалалари каби йўналишлардаги мавзуларда маърузалар билан иштирок этишди.

Анжуманнинг якуний қисмида Шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорлари ассоциация Бошқармасининг 2010-2015 йиллардаги иши ҳисоботи, Ассоциация тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди ва съезд резолюцияси кабул килинди.

UzMedInfo маркази 

Ахборот хизмати