UZ RU
26.10.2015

Малакали тиббий хизмат

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги “Кулла” қишлоқ врачлик пункти ҳудуддаги 10 минг 300 дан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Бирламчи шифо маскани “Саломатлик-1”, “Саломатлик-2” лойиҳалари доирасида замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган. Муолажа, лаборатория, стоматология, физиотерапия, эмлаш, аёллар маслаҳат хоналари хизматидан аҳоли мамнун. Шифокор ва ҳамширалар соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва профилактика тадбирларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Зуҳриддин Умурзоқов , ЎзА

Манба: uza.uz