22.10.2015
Ҳамкорликдаги тиббий кўрик
Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси кўз касалликлари шифохонасида “Кўзнинг кўриш қобилиятини қайта тиклаш” мавзусида хайрия акцияси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея халқаро соғлиқни сақлаш (KOFIH) фонди ўртасида тузилган ҳамкорлик битимига мувофиқ, кореялик бир гуруҳ мутахассислар томонидан кўз касаллиги билан оғриган 400 га яқин бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 60 га яқин беморга жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволаш муолажалари кўрсатилди.
Акция доирасида шифохона учун замонавий офтольмологик тиббий ускуналар топширилди.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
Манба: uza.uz