UZ RU
21.10.2015

Навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади

2015 йилнинг 23 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан, режага асосан, бир қатор масалалар ўрин олган.

Хусусан, Ҳайъат йиғилишида республикани 2015 йилнинг 9 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилиши ҳақида ҳамда келгусидаги вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соҳага доир қарорлари ижроси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш тадбирлари, Назорат-тафтиш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган текшириш натижаларига бағишланган маърузалар тингланади.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар бўйича маърузалар тинглаб бўлингач, мазкур масалалар юзасидан вазирлик Ҳайъатининг тегишли қарорлари қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

“UzMedInfo” маркази

Ахборот хизмати