UZ RU
20.10.2015

Ахборот хизматлари: фаолият ва самарадорлик

2015 йилнинг 19 октябр куни Миллий матбуот марказида «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш механизмларини янада такомиллаштириш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

DSCN3597.JPG

Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда соҳа мутахассислари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматлари вакиллари маърузалар билан иштирок этишди.

Анжуманда ЎзМУ журналистика факультети катта тадқиқотчиси Шоҳруҳ Қосимовнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматлари расмий веб-сайтлари таҳлили борасида қилган маърузаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Тадқиқотчи ўз маърузасида қатор расмий веб-сайтлар фаолиятига тўхталар экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайти – minzdrav.uz манзили ишини юқори баҳолади. Хусусан, веб-сайт хабарларининг тезкорлиги, ижтимоий тармоқларда фаол иш олиб боришини алоҳида қайд этди.

Тадбирда, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтини юритишга масъул бўлган UzMedInfo маркази ахборот хизмати вакиллари ўз фаолияти ҳақидаги тақдимот билан қатнашиб, анжуман иштирокчиларига ахборот хизматининг мақсад ва вазифалари хусусида атрофлича маълумот берди. Тақдимот якунида ахборот хизмати мутахассислари иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Анжуман давомида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматлари фаолияти, уларнинг ахборот манбалари таҳлил қилинди, иштирокчилар ушбу мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

UzMedInfo маркази

Ахборот хизмати