UZ RU
15.10.2015

Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бугун Туркия Республикасидан 17 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог ва бошқа тиббиёт мутахассислари юртимизга ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 16-23 октябр кунлари туркиялик шифокорлар делегацияси томонидан Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар, юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болалар умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, оғир деб топилган беморлар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади.

Ушбу хайрия тадбири Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Турки Республикасининг қатор нуфузли шифохоналари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

“UzMedInfo” маркази

Ахборот хизмати