UZ RU
13.10.2015

Корея Республикасида таълим олиш учун қабул эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази” лойиҳасини амалга ошириш доирасида кейинчалик бўлажак клиникага ишга жойлаштириш имконияти билан мутахассисларни Корея Республикасида таълим олиши кўзда тутилгани ҳақида хабар бермоқда.

Шунга мувофиқ, мутахассисларга Корея Республикаси Пусан Миллий Университети Янгсан Шифохонасида бир йиллик таълим олиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича танлов асосида қабул эълон қилинди:

1. Болалар кардиологияси

2. Болалар юрак-қон томир жарроҳлиги

3. Болалар неврологияси

4. Болалар нейрожарроҳлиги

5. Болалар жарроҳлиги (кам инвазивли жарроҳлик билан)

6. Болалар ортопедияси

7. Болалар офтальмологияси

8. Болалар эндокринологияси

9. Болалар нефрологияси

10. Болалар аллергияси, респиратор ва критик ёрдам

11. Болалар инфекцияси ва клиник иммунологияси

12. Болалар гастроэнтерологияси ва нутрициологияси

13. Болалар пластик жарроҳлиги

14. Болалар радиологияси

15. Болалар анестезиологияси

16. Болалар гематологияси ва онкологияси

17. Неонатологик ва критик ёрдам

18. Болалар реабилитацияси

19. Лаборатор тиббиёт

Танловда иштирок этиш ва унга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини олиш учун piu.resume@mail.ru электрон манзилига мурожаат қилиш лозим. Инглиз тилини билиш талаб этилади. Саралаш танлови Корея Республикаси Пусан Миллий Университети мутахассислари томонидан ўтказилади.

CV (резюме) ларни тақдим этиш муддати 2015 йил 10 ноябргача.