UZ RU
03.10.2015

Кексалар В гепатитига қарши тўлиқ эмланди

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида жорий йилнинг 9 ойи давомида инфекцион касалликлардан ишончли ҳимоя қилиш йўлида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож қариялар орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида мурувват ёрдами орқали қабул қилинган 107,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 15 минг доза гриппга қарши ва 3,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1,5 миллион доза гепатит В га қарши вакциналар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ДСЭНМларига тарқатилди.

23 мартдан 1 апрелгача 1-тур, 23 апрелдан 1 майгача 2-тур ва 23 июндан 1 июлгача 3-тур билан кекса ёшдаги фукаролар гепатитнинг В турига қарши 100 фоиз эмланди. Қолган 1.500 минг доза вакцина тиббиёт коллежи, лицейи ўқувчиларини вирусли гепатитнинг В турига қарши сентябр-декабр ойларида эмлаш учун режалаштирилган. 2-тур билан 18 сентябрга қадар 61,2 фоиз контингент эмланди, эмлаш ишлари давом этмоқда.

«UzMedInfo» маркази

Ахборот хизмати