UZ RU
26.09.2015

Бугун давлат ва ҳукумат раҳбарлари жаҳонни барқарор ривожланиш йўлига олиб чиқишга ваъда бердилар

2015 йил 25 сентябр куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида жаҳон лидерлари, хусусан, ҳукумат ва давлат раҳбарлари 2015 йилдан кейинги давр учун тараққиёт бўйича Кун тартибидаги масалаларни тасдиқлашди. Улар инсониятни қашшоқликдан халос қилмоқ ва сайёрамизни муҳофаза қилишга ваъда беришди.

“Янги Кун тартиби – лидерларнинг дунё аҳолисига берган ваъдаси бўлди”, – дея қайд қилди Саммитнинг очилишидаги чиқишида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун. “Жорий Кун тартибидан одамлар, сайёра ва фаровонлик учун ҳаракатлар режаси ўрин олган. Кун тартиби, шунингдек, катта эркинлик шароитида умумий тинчликни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Эътироф этамизки, қашшоқликнинг барча турлари ва кўринишларини, хусусан, ўта даражадаги қашшоқликни тугатиш энг муҳим глобал вазифа ва барқарор ривожланишнинг зарур талаби ҳисобланади”, –“Дунёни ўзгартириш: 2030 йил давригача барқарор ривожланиш соҳасида Кун тартиби” номли ҳужжат шундай сўзлар билан бошланади. БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасидаги Саммитда бугун уни Ташкилотнинг барча аъзо давлатлари вакиллари қўллаб-қувватлашди.

Бу ҳужжатда ҳукумат ва давлат раҳбарлари дунё траекториясини барқарор ривожланишга олиб чиқиш учун “дадил” ислоҳотлар ўтказишга ваъда беришди.

“Биз бугун эълон қиладиган барқарор ривожланишда ўн еттида мақсад ва 169 вазифа янги умумий кун тартибининг кенгмиқёслилигидан гувоҳлик беради”, – дейилади қабул қилинган ҳужжатда.

Янги мақсад ва вазифалар мажмуавий ва бўлинмас мазмунга эга бўлиб, барқарор ривожланишнинг барча учта қисми – иқтисодий, ижтимоий ва экологик мутаносиблигини таъминлайди

Раҳбарлар “барча одамлар соғлом муҳитда яшаши ҳамда қадр-қиммат ва тенглик муҳитида ўз имкониятларидан фойдаланиши учун қашшоқлик ва очликнинг барча турлари ва кўринишларини тугатишга ваъда беришди”

Дунёнинг турли давлатларининг президент ва бош вазирлари “фойдаланиш ва ишлаб чиқаришнинг рационал моделларини жорий қилиш, табиий ресурслар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларда қабул қилинган чоралардан рационал фойдаланиш орқали сайёрамизни таназзулдан сақлаб қолишга” тайёрлиги ҳақида маълум қилишди. Раҳбарлар тинчликпарвар, адолатли ва ижтимоий чегараларсиз, зўравонлик ва қўрқувга жой бўлмаган жамият қуришга тайёрлигини маълум қилишди.

“Бугун биз барқарор ривожланиш соҳасида 17 Мақсад ҳамда комплекс ва бўлинмас харатерга эга бўлган уларга боғлиқ 169 вазифани эълон қиламиз. ... Дунёнинг барча давлатлари ва барча ҳудудларига катта фойда келтирувчи глобал тараққиёт ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминлашга ўзимизни бағишлаб, биз барқарор ривожланишга етакловчи йўлга биргаликда қадам қўйдик”, – дейилади давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан маъқулланган ҳужжатда.

БМТ Бош котиби буни тарихий воқеа деб баҳолади ва барқарор тараққиёт соҳасидаги янги кун тартиби умумий бирдамликни талаб қилишини таъкидлади.

Пан Ги Мун барқарор ривожланишнинг ўн етти Мақсади дунёни хавсизроқ, фаровонроқ ва адолатлироқ келажакка олиб боради, дея қайд этди.

Саммитнинг расмий очилиш маросими “Коинотдан ер” филми намойиши билан бошланди.  Шундан сўнг, Саммит иштирокчилари олдида ЮНИСЕФнинг кўнгилли вакиллари – машҳур қўшиқчи Шакира ва бенин қўшиқчиси ва композитори Анжелика Киджо чиқиш қилишди. Шундан сўнг, дунё раҳбарларига Нобел мукофоти лауреати покистонлик мактаб ўқувчиси Малала Юсуфзай мурожаат қилди. У билан бирга залга  БМТга аъзо 193 та давлатнинг ёшлари кириб келишди.

Саммит очилишидан олдин Бош Ассамблеяда Рим Папаси Франциск чиқиш қилди.