UZ RU
28.09.2015

Тошкентда «UzMedExpo-2015» VIII Халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтади

2015 йилнинг 29 сентябридан 1 октябрига қадар пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да “UzMedExpo – Тиббий жиҳозлар, фармацевтика, стоматология” VIII Халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтади.


Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан “IEG Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси кўмагида ташкил этилмоқда.

Кўргазма ўзи ичига қуйидаги асосий анъанавий бўлимларни олади:

Тиббий техника, жиҳоз ва диагностика; лаборатор тиббиёт; стоматология, фармацевтика препаратлари ва воситалари, шунингдек, гўзаллик ва саломатлик.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида йирик ҳодиса ҳисобланади. Иштирокчи компанияларнинг экпозицияларида юртимиз ва хорижлик ишлаб чиқирувчилар эришган ютуқлар намойиш этилади. Тиббиёт ва стоматология техникалари, жиҳозлари, фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, клиникалар ўзларининг маҳсулотлари ва хизматларини Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган мутахассис иштирокчиларга тақдим қилишлари мумкин.

«UzMedInfo» маркази

Ахборот хизмати