400 миллион кишида соғлиқни сақлаш бўйича керакли хизматлардан фойдаланиш имкони мавжуд эмас
400 миллион кишида соғлиқни сақлаш бўйича керакли хизматлардан фойдаланиш имкони мавжуд эмас. Паст ва ўрта даромадли мамлакатлар аҳолисининг олти фоизга яқини тиббиёт харажатлари сабаб қашшоқлар қаторида туради.
Бу ҳақда Жаҳон банки маърузасида келтирилган. Ушбу рақамларга экспертлар БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида барқарор ривожланиш бўйича Саммитнинг очилиш кунида эътибор қаратишди. Унда мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари дунёдаги тенгсизлик ва камбағалликни тугатиш ҳақида ваъда беришди. Бугунги Саммитда маъқулланган 169 масаладан бири аҳолини тиббий ёрдам билан тенг қамраб олишга тааллуқли.
Жаҳон банкининг маърузасида дунёдаги 24 та давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар натижаси таҳлил қилинган. Мазкур ислоҳотлар барча фуқаролар тиббий ёрдам олиш имконига эга бўлишига қаратилган. Ушбу 24 давлат орасида Қирғизистон ва Грузия ҳам бор.
Экспертлар ушбу давлатлар ҳукумати қўйилган масалани қандай ечиши, бу йўлда қандай қийинчиликлар пайдо бўлаётгани ва ҳукумат уларни қай йўсинда енгаётганини ўрганишди.
Ушбу давлатлардан ҳар бирининг дастурлари камбағаллик асоратлари ва тенгсизликни тугатишга сафарбар қилинган.
Манба: www.un.org