UZ RU
16.09.2015

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 65-сессияси ўз ишини бошлади

2015 йилнинг 14-17 сентябр кунлари соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Литванинг Вильнюс шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 65-сессиясида иштирок этади.

Тадбир кун тартибига “Саломатлик-2020” сиёсатини амалга ошириш масалалари муҳокамаси киритилган. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида ушбу стратегияни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 07/104-41-сонли топшириғига биноан, 2014 йил ноябр ойида Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси вакиллари иштирокида ноинфекцион касалликларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш ва уни намойиш этиш мақсадида Ҳудудий йиғилиш ўтказилди.

Сессия кун тартибининг кейинги масаласи 2015-2020 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади, унда Тамакига қарши кураш бўйича ЖССТнинг Хадли конвенцияси амалга оширилиши, Европадаги соғлиқни сақлаш ҳолати ҳақида маъруза тингланиши, шунингдек, ЖССТнинг Европа ҳудуди учун жисмоний фаоллик бўйича стратегия ва бошқалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Сессияда Европа минтақавий бюросининг турли комитетлари таркибига 2015-2018 йиллар учун аъзоларни сайлаш жараёни доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов номзоди Соғлиқни сақлаш ва экология масалалари бўйича Европа Вазирлар Кенгаши таркибига сайланиш учун кўрсатилиши кўзда тутилган.

Сессия ишида, шунингдек, Европа минтақавий бюроси Минтақавий бюролар томонидан аввалги сессияларда маъқулланган резолюцияларнинг бажарилиши бўйича олтида ҳисобот кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан қатор учрашувлар ва музокаралар олиб боришади.

Тадбир давомида навбатдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси ҳамкорлиги тўғрисида 2016-2017 йилларга мўлжалланган икки йиллик битим” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Литва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик бўйича Битим имзоланади.

“UzMedInfo” маркази

Ахборот хизмати