Бюджет ташкилотлари ишчиларининг устама ҳақига ўзгартириш киритилди
Молия вазирлиги буйруғи билан (Адлия вазирлигида 2015 йилнинг 9 июль куни 177-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бюджет муассасалари ва ташкилотлари хизматчиларини моддий рағбатлантириш махсус Фонди тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритилди.
Ҳужжат билан бюджет муассасалари ва ташкилотларининг юқори малакали ишчиларига уларнинг ўз хизмат мажбуриятларини сидқидилдан ва фаол амалга оширгани учун белгиланадиган шахсий устама ҳақларни аниқлаш тартибига ўзгартириш киритилди. Низомда бу устамалар қонунчиликда ўрнатилган рағбатлантириш коэффициентини ҳам ўз ичига олиши айтиб ўтилган. Устама ҳақининг миқдори аввалгидек белгиланган иш ҳақининг (тариф ставкасининг) 50 фоиздан кўпроғини ташкил қила олмайди.
Шундай қилиб, аввал агар бюджет ташкилоти хизматчиси белгиланган иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида шахсий устама ҳақини олиши, унга қўшимча рағбатлантириш коэффициенти ҳам татбиқ қилиниши мумкин эди. Энди эса устама ҳам, рағбатлантириш коэффициенти ҳам белгиланган иш ҳақининг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланди.
Бундан давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат бошқарув органларининг ходимлари истисно килинган. Улар учун юқорида кўрсатилган устама ҳақлар максимал ўлчамлар билан чегараланмайди.
Аввал белгилашда чегара бўлмаганда шахсий устама ҳақи давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилувчи барча давлат бошқаруви ташкилотлари хизматчиларига татбиқ қилинган.
Манба: norma.uz