UZ RU
10.09.2015

«ОИВ инфекциясини даволаш, диагностикаси ва унинг олдини олишнинг долзарб муаммолари» илмий-амалий анжумани учун мақолалар ва тезисларни қабул қилиш бўйича эълон

2015 йил декабр ойида ўтказилиши режалаштирилаётган ОИТСга қарши кураш хизматининг 25 йиллигига бағишланган «ОИВ инфекциясини даволаш, диагностикаси ва унинг олдини олишнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги Республика илмий-амалий халқаро анжумани учун илмий-амалий мақолалар ва тезисларни қабул қилиш муддати 2015 йил 1 сентябр кунигача эди, илмий-текшириш институтлари ва кўплаб тиббиёт институтларининг илмий ходимларини ёз ойларида таътилда бўлганлиги ва бир қатор таклифларга кўра, ОИВ инфекциясига таалуқли бўлган илмий мақола ва тезисларни қабул қилинишига бир ҳафта муддат қўшиб берилганлигини эълон қиламиз. Республика ОИТСга қарши курашиш марказига йўлланган илмий мақола ва тезисларни Олий Аттестация Комиссияси томонидан тасдиқланган “Инфекция, иммунитет ва фармакология” журналини декабр ойидаги сонида бепул чоп этилишини ҳам маълум қиламиз.

Илмий мақолалар ва тезисларни тайёрлашга бўлган талабларни ахборот хати орқали илова қилинади.

Анжуманга оид саволлар ва бошқа хабарлар учун Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг (+998-71) 276-99-26; 276-36-49; 276-32-86 телефон рақамлари ва uzbekspid@minzdrav.uz, uzbekspid@umail.uz электрон почтаси орқали боғланишингиз мумкин.