UZ RU
10.09.2015

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ижроси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ОИТСга қарши кураш марказининг 17.08.2015 йилдаги 69-сонли буйруғи асосида Республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан жорий йилнинг18-22 август кунлари Андижон, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси, бу борада ОИВ инфекциясига қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш вилоят ва туман комиссияларининг амалга ошираётган ишлари ўрганилди.

Вилоятларда ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида бир қатор амалга оширилган ишлар бўйича ва ижроси суст таъминланаётган бандлар юзасидан вилоят ҳокимликларида йиғилишлар ўтказилди.

Вилоятлардаги Ички ишлар ва Адлия бошқармалари ходимларига, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бандлиги, хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маслаҳатчилари, фаоллари, участка нозирлари, маҳалла посбонлари, ҚВП ходимлари, отинойи дастурхончилар, имом-хатибларига “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилиши, унда ОИВ инфекциясига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар, ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият ва унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги “Чет давлатларда узоқ вақт бўлиб, Ўзбекистонга қайтган республикамиз фуқароларини ОИВ инфекциясига текшириш ва касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, фуқароларни тўлиқ ОИВ инфекциясига текширишни ташкиллаштириш, меҳнат мигрантларини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишга яқиндан ёрдам бериш кераклиги, никоҳланувчилар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг ФҲДЁ томонидан Қонуний никоҳ қайд этилиши, оммавий ахборот воситалари орқали ОИВ инфекциясининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли санитария-тарғибот ишларини олиб бориш вазифаларини янада кучайтирилиши тўғрисида таклифлар берилди.