Regulation.gov.uz портали муҳокамасида - яна бир тиббий ҳужжат лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат муҳокамаси қўйилди.
Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим қилиниб, 2015 йилнинг 22 сентябрида ўз ниҳоясига етади.
Ҳужжатга мувофиқ, тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012- йил 29- мартдаги 92-сон “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга илова тарзда тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга киритилаётган қўшимчалар қуйидагилар:
1. V боб номидаги “Ички касалликлар (терапия)” сўзларидан кейин “гастроэнтерология” сўзи қўшилади.
2. VII боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилади: “Нефрология ихтисослик турли бўйича”.
3. 11 банд қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилади: Гемодиализ муолажасини ўтказиш белгилаганда:
гемодиализ аппарати тўплами;
совутгич (2 дона);
дезинфекцияловчи суюқликлар учун кюветлар;
сийдик қопи катетери(2 дона);
корнцанг (2 дона);
тиббиёт қайчиси (2 дона);
пинwет (2 дона);
зонд (2 дона);
цапка (2 дона);
буйраксимон лоток (2 дона).
4. 12- банд қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилади:
Гемодиализ муолажасини ўтказиш белгилаганда:
гемодиализ аппарати тўплами;
совутгич (2 дона);
дезинфекцияловчи суюқликлар учун кюветлар;
сийдик қопи катетери(2 дона);
корнцанг (2 дона);
тиббиёт қайчиси (2 дона);
пинцет (2 дона);
зонд (2 дона);
цапка (2 дона);
буйраксимон лоток (2 дона).
5. Қуйидаги янги таҳрирдаги XXXVI боб ва 63-банд билан тўлдирилади:
XXXVI боб. Тиббий пункт бўйича
63. Тиббий фаолиятининг ҳажми маслаҳат ва диагностика ҳамда биринчи ёрдамдан иборат бўлган тиббий пункт типидаги тиббиёт муассасасида қуйидаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлари бўлиши лозим:
а) корхона, ташкилот, муассасаларда ҳамда жамоат жойларида аҳолига, ходимларга, талабаларга, ўқувчиларга, мактабгача ёшдаги болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда хайдовчиларни рейсга чиқишдан олдин тиббий текширувдан ўтказиш:
тиббий пункт:
мазкур Минимал талабларнинг 1-иловасига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт анжомлари билан таъминланган шкаф;
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
мутахассис врач ва хамшира учун стол-стуллар;
кушетка (1 донадан кам бўлмаслиги лозим);
музлатгич;
хоналар учун бактериацидли чироқ;
бикс (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган штатив (1донадан кам бўлмаслиги лозим);
стерилизация ва дистилляцияга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари*;
организмдаги биологик актив суюкликлардаги психоактив моддаларни аниқловчи тест синамалари (хайдовчиларни рейсга чиқишдан олдин тиббий текширувдан ўтказиш тиббий пункти учун);
тонометр ва фонендоскоп.
б) лаборатор текширувлар учун қон ва бошқа суюқликларни олиш бўйича тиббий пункт:
мазкур Минимал талабларнинг 1-иловасига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт анжомлари билан таъминланган шкаф;
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
мутахассис врач ва хамшира учун стол;
стуллар;
кушетка (1 донадан кам бўлмаслиги лозим);
музлатгич;
центрифуга;
қон олиш учун вакутайнер-пробиркалар;
скарификаторлар;
пробиркалар учун штатив;
қон транспортировкаси учун махсус контейнер (сумка);
хоналар учун бактерицидли чироқ;
бикс (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);
суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган штатив (1донадан кам бўлмаслиги лозим);
стерилизация ва дистилляцияга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари*;
организмдаги биологик актив суюкликлардаги психоактив моддаларни аниқловчи тест синамалари (хайдовчиларни рейсга чиқишдан олдин тиббий текширувдан ўтказиш тиббий пункти учун);
тонометр ва фонендоскоп.
*Тиббий пунктларда бир маротаба ишлатиладиган тиббий анжомлар қўлланилганда стерилизатсия ва дистилятсияга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналар талаб этилмайди.
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси билан келишилган
Манба: egovernment.uz