“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида 2015 йилнинг 8 ойида амалга оширилган ишлар
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул этиб белгиланган III бўлими ижроси юзасидан ҳисобот даврида қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳисобот даврида жами 70563 нафар уруш ногирони, қатнашчилари ҳамда меҳнат фронти фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35367 нафари (50,1 фоизи) амбулатор шароитда, 6340 нафари (9,0 фоизи) стационарда, 22512 нафари (31,9 фоизи) уйдаги стационарда соғломлаштирилди, 6344 нафарига санаторияларга тавсия берилди.
Дастурнинг соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли бўлими бўйича 2015 йилда жами 139,6 миллиард сўм ва 29,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳисобот даврида 66,1 миллиард сўм (47,3 фоиз) ва 5,5 миллион АҚШ доллари (18,5 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.
Батафсил маълумот: minzdrav.uz