UZ RU
21.08.2015

Фарғонада байрам тайёргарлиги авжида

Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас сана – Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигини кенг нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрмоқда. Ана шу улуғ айёмни муносиб кутиб олиш ва ўтказишга тайёргарлик ишлари Фарғона вилоятида ҳам жадал олиб борилмоқда.

Байрамини кўнгилдагидек кутиб олиш мақсадида, Фарғона вилоятида тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган жойлар дислокацияси аниқланиб, жойларга шаҳар ва туман Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари (ДСЭНМ)дан малакали мутахассислар бириктирилди. Улар жойларда профилактик чора-тадбирларни уюшқоқлик билан амалга оширишмоқда.

ДСЭНМлардан бириктирилган мутахассислар мактаб, коллеж ва лицейларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ҳамда янги қурилаётган ва қайта реконструкция қилинаётган мактаб ва коллежларни қабул қилиш жараёнида бевосита қатнашиб, топширилаётган иншоотларнинг санитария қоида ва меьёрлари талабларига жавоб беришини назорат этмоқда.

Шунингдек, вилоятда мавжуд бўлган 27 та деҳқон бозоридаги санитария ҳолати ҳам ҳамиша назоратда. Мазкур бозорлар шартли равишда секторларга бўлиниб, уларга 35 нафар ДСЭНМ ходимлари бириктирилган. Мутахассислар томонидан кунлик санитария назорати ишлари узлуксиз ўтказиб борилиши йўлга қўйилган.

Соҳа мутахассислари эътиборидан ижтимоий соҳа обеъктларида, айниқса, даволаш-профилактика муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш ҳам четда қолмади. ДСЭНМ ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ белгиланган чора-тадбирлар ижроси устида мониторинг ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати