Хусусий тиббиёт муассаса рахбарлари учун семинар
Жорий йилнинг 24 августидан 14 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида нодавлат тиббиёт муассасалари раҳбар ходимлари учун семинарлар ташкил этилади.
Семинар кун тартибидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига доир бўлган қатор масалалар ўрин олган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва у бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигида қабул қилинган ҳужжатларни ўрганиш семинарнинг асосий мақсади қилиб белгиланган.
Семинарда фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашиш, қонуний фаолиятга тўсқинлик қилиш ҳамда асоссиз режадан ташқари текширувлар сонининг ошиб кетишига йўл қўйиш, текшириш натижаларига кўра қонунчиликда белгиланмаган ҳолатлар юзасидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш амалиётига чек қўйиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама этилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ўтказиладиган профилактика ишларининг аниқ йўналишларини белгилаб олиш, улар натижадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси хусусий тиббиёт муассаса раҳбарларига ҳавола этилади.
Семинар иштирокчиларига фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятида ўтказилган текширишларда аниқланган лицензия талаб ва шартларининг бузилишида белгиланадиган тавсиявий аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқий таъсир чораларининг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июлдаги “Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳам семинар кун тартибидан ўрин олган.
Шунингдек, семинарда 2015-2016 йилларда хусусий тиббиёт муассасалар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ҳудудларда қабул қилинган чора-тадбирлар режасининг ижроси бўйича хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини янгилаш борасида таъминотчилар билан учрашув ўтказиш белгиланган. Бунда замонавий тиббий ускуналар мебеллар ва жиҳозлар таъминоти билан шуғулланувчи қатор компаниялар барча вилоят марказларида бўлиб, бевосита ҳудуддаги хусусий тиббиёт муассаса раҳбарлари билан учрашиш ва тегишли шартномаларни тузиш имкониятига эга бўладилар.
Ўтказилиши кўзда тутилаётган ушбу семинарлар хусусий мулк, кичик бизнес ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, тиббий фаолиятга лицензия олган юридик шахсларга нисбатан қўлланадиган ҳуқуқий таъсир чораларини такомиллаштириш, кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда нодавлат пансионатлар ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини янгилаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашга хизмат қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати
Семинарни ўтказиш жадвали
№ |
Мажлис ўтказиладиган жой |
Мажлис ўтказиладиган сана ва вақт |
|
|
|
1 |
Нукус шаҳри |
2015 йил 24 август соат 1000-1400 |
2 |
Урганч шаҳри |
2015 йил 25 август соат 1000-1400 |
3 |
Тошкент вилояти |
2015 йил 26 август соат 1000-1400 |
4 |
Жиззах шаҳри |
2015 йил 27 август соат 1000-1400 |
5 |
Гулистон шаҳри |
2015 йил 28 август соат 1000-1400 |
6 |
Фарғона шаҳри |
2015 йил 3 сентябр соат 1000-1400 |
7 |
Наманган шаҳри |
2015 йил 4 сентябр соат 1000-1400 |
8 |
Андижон шаҳри |
2015 йил 5 сентябр соат 1000-1400 |
9 |
Самарқанд шаҳри |
2015 йил 7 сентябр соат 1000-1400 |
10 |
Навоий шаҳри |
2015 йил 8 сентябр соат 1000-1400 |
11 |
Бухоро шаҳри |
2015 йил 9 сентябр соат 1000-1400 |
12 |
Қарши шаҳри |
2015 йил 10 сентябр соат 1000-1400 |
13 |
Термиз шаҳри |
2015 йил 11 сентябр соат 1000-1400 |
14 |
Тошкент шаҳри |
2015 йил 14 сентябр соат 1000-1400 |