UZ RU
20.08.2015

Соғломлаштириш дастури амалда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кам таъминланган оилаларнинг ногирон болаларини соғломлаштириш бўйича ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Она ва бола саломатлиги – мамлакат бойлиги. Бу бойликни асраш миллат фаровонлигини белгилашда ниҳоятда муҳим. Шу муносабат билан мамлакатимизда болаларни республика ҳамда хориж клиникалари ва тиббиёт марказларида соғломлаштириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилиши йўлга қўйилган. Хусусан, жорий йилнинг 19-23 август кунлари Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида 21 нафар бемор бола Германия клиникаларига хайрия асосида тезкор даволаниш учун юборилди.

Кам таъминланган оилалардаги имконияти чекланган бу болаларда юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари, оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликлар, куйишнинг асоратлари бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати