Мақсад – тиббий таълим самарадорлиги
Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган тадбирда вазирлик тизимидаги барча тиббиёт олий таълим муассасалари проректорлари, ўқув ва магистратура бўлимлари бошлиқлари ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази Давлат таълим стандартлари бўлими бошлиғи А. Умаров иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 3-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш, янги тузилган ягона “510000-Соғлиқни сақлаш” таълим соҳасининг Давлат таълим стандартлари, янги структура асосида тузилган малака талаблари ва ўқув режаларини атрофлича муҳокама қилиш мақсадида ўтказилган мазкур йиғилиш таълим сифатининг янада такомиллашувига ҳисса қўшади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати