15.08.2015
Қабул жараёнини такомиллаштириш истиқболлари
Жорий йилнинг 13 август куни соғлиқни сақлаш вазири А.В.Алимов раҳбарлигида 2015-2016 ўқув йили клиник ординатурага қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган йиғилишда вазирлик тизимидаги тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий текшириш институтлари, илмий-амалий марказлар раҳбарияти ва маъсул ходимлари иштирок этишди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли “2015-2016 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш” тўғрисидаги буйруғи ижроси доирасида ташкил этилган мазкур йиғилишда қабул жараёнини сифатли ташкил этиш лозим эканлиги алоҳида таъкидланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати