UZ RU
14.08.2015

Ўзбекистонда халқаро тиббий-санитар қоидалари жорий қилинади

Қоидалар касалликларнинг дунё бўйлаб тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, ваколатли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда Республика ҳудудида Халқаро тиббий-санитар қоидалар (ХТСҚ)ни жорий қилиш бўйича тайёргарлик чора-тадбирларини якунлашди.

ХТСҚ халқаро жамиятга касалликларнинг глобал миқёсда тарқалишига нисбатан кўрилган тадбирлар ва уларни сақлаш бўйича ёрдам кўрсатишга қаратилган. Улар 2005 йил 23 майда Соғлиқни сақлаш умумжаҳон ассамблеясининг 58-сессиясида қабул қилинган ва 2007 йил 15 июнда кучга кирган.

ХТСҚнинг Ўзбекистонга жорий қилиниши 2015-2016 йилларга мўлжалланган бўлиб, у аҳолини тиббий-санитар жиҳатдан муваффақиятли таъминлаш, шунингдек, касалликларни халқаро миқёсда тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ муносабатларни комплекс тизимда бошқариш имконини беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 31 июлдаги қарорида ХТСҚни жорий қилиш бўйича Ўзбекистон Миллий координатори (бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобланади) ҳолати, шунингдек, ХТСҚни жорий қилиш бўйича ваколати доирасида тиббий-санитар тадбирларни амалга оширувчи жавобгар давлат ташкилотлари ва хўжалик бошқарувлари тасдиқланган.

ХТСҚни жорий қилиш доирасида аҳолини санитария-эпидемиология жиҳатидан муваффақиятли таъминлаш бўйича фавқулодда эпидемияга қарши комиссия фаолияти кўриб чиқилади.

Ҳукумат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ФВВ ва бошқа вазирликлар ҳамда идораларга хабарнома бериш схемасини тасдиқлаш ва одам соғлиғига ва фавқулодда вазиятларга катта хавф солувчи дунё миқёсидаги ҳолатларга таалуқли бўлган ҳодисаларни баҳолаш ҳамда хабар бериш бўйича қарор қабул қилиш вазифасини юклади.

Қарорда қўшни давлатларда эпидемик ҳолат асоратлари ва радиацион, биологик ҳамда кимёвий хавф юзага келганда Ўзбекистонга кириш бўйича бўлим киритилган. Уларга Тошкентдаги халқаро аэропорт, Термиздаги дарё порти, Келес темир йўл станцияси (Тошкент вилояти), шунингдек, қуруқликдаги чегарадош назорат-кириш бўлимлари “Сариосиё – автомобил йўли”, “Термиз – автомобил йўли”, “Яллама – автомобил йўли” тааллуқли. Аниқ бир ҳолатлар қайд этилганда кириш бўйича бошқа бўлимлар белгиланиши мумкин.

Источник: gazeta.uz