UZ RU
15.08.2015

Соғломлаштириш маскани

Жиззах вилоятидаги “Маржонсув” санаторийсида жорий йилнинг ўтган даврида 300 дан зиёд Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари, бир ярим мингдан ортиқ ногирон ва пенсионерлар ўз саломатлигини тиклади.

Замонавий шароитларга эга ва 110 ўринга мўлжалланган муассасада минерал ва ишқорли сув, балчиқ билан даволаш, игнатерапия ва бошқа самарали муолажалар орқали соғломлаштириш йўлга қўйилган.

Источник: uza.uz