UZ RU
14.08.2015

17 та давлатда – полиомиелит тарқалиши: Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар учун янги инъекцияни киритмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2016 йилнинг апрел ойидан Миллий эмлаш календарига полиомиелитга қарши янги вакцинани киритишни режалаштирмоқда.

– Полиомиелит фалажлик ва ногиронлик, баъзан эса ҳатто ўлим билан якунланувчи инфекцияли касаллик ҳисобланади. Давосиз бўлган бу касалликнинг фақат олдини олиш мумкин. Полиомиелитга қарши такрорий эмлашлар ёрдамида болани касалликдан бир умрга ҳимоялаш мумкин, – дея таъкидлайди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология бошқармаси бошлиқ ўринбосари Дилором Турсунова.

1988 йилдан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарлигида дунёда полиомиелитга барҳам бериш бўйича Глобал ташаббус амалга оширилмоқда. Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад – худди табиий чечакка барҳам берилгани каби полиомиелитни ҳам тугатиш. Ўн йил аввал Ўзбекистон полиомиелитнинг ўткир штаммларидан холи ҳудуд сифатида сертификатланган эди. Мамлакатга топширилган ушбу сертификат мамлакат ҳудудида касаллик бўйича янги ҳолат қайд этилмаганидан гувоҳлик беради.

Аммо, тўсатдан инсоният янги муаммога дуч келди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёнинг 17 та давлатида 16 йилдан ортиқ муддат бутун ер юзида қайд этилмаган II тур полиомиелитнинг тарқалиши юз берган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу ҳолат вирус оқибатида пайдо бўлган, мазкур вируснинг ривожланиши эса полиомиелитнинг учта турига қарши оғиз орқали юбориладиган вакцина оқибатида юзага келган. Бундай ҳолат жуда кам бўлса-да, келажакда тўлиқ хавфсизликни таъминлаш учун дунёда талаб юқори бўлган оғиздан юбориладиган вакцинанинг таркибини ўзгартиришга қарор қилинди, энди бу вакцина фақат I ва III тур полиомиелит вирусига қарши тавсия қилинади. II турга қарши таркибида ўлик, аммо одам организмини самарали ҳимоя қилувчи штаммли янги инъекцияли вакцина ишлаб чиқилган.

– В Узбекистане новых случаев полиомиелита нет уже более 20 лет, а случаев вакцинного полиомиелита в практике врачей никогда не встречалось, – рассказывает

– 20 йилдан ошибдики, Ўзбекистонда полиомиелит бўйича янги ҳолат қайд этилмади, эмланиши режалаштирилаётган тури эса шифокорлар амалиётида ҳеч қачон кузатилмаган, – дейди Д.Турсунова. ­– Аммо назарда тутилаётган эпидемиологик вазиятда ЖССТ тавсияси ва мамлакатларни эпидемиологик вазиятда қўллаб-қувватлаш мақсадида 2016 йилнинг апрель ойидан эмлаш календарига янги вакцина – II тур полиомиелитга қарши эмлаш киритилади. I ва III тур полиомиелит вирусига қарши эмлов организмга оғиз орқали юборилган бўлса, болалар худди аввалгидек, туғилиши билан, шунингдек, 2, 3, 14, 16 ойлик ва 7 ёшда эмланади.

Манба: ut.uz