UZ RU
14.08.2015

Навбатдаги Ҳайъат йиғилиши

2015 йил августнинг учинчи ўнкунлигида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан, режага асосан, бир қатор масалалар ўрин олган. Биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросига бағишланади.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижроси кун тартибининг иккинчи масаласи ҳисобланади.

Шунингдек, Ҳайъат йиғилишида учинчи масала, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 3 июлдаги “2015 йил биринчи ярим йиллигида республиканинг вазирликлари, идоралари, давлат қўмиталари хўжалик бирлашмаларида ижро интизомининг ҳолати мониторинги якунлари тўғрисида”ги 58-сонли мажлис баёнининг ижроси ҳамда вазирлик ва унинг тизимида Ҳайъат қарорларининг ижроси кўрилади.

Вазирлик тизимидаги тиббиёт муассасаларининг 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги борасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши кун тартибининг тўртинчи масаласи ҳисобланади.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар бўйича маърузалар тинглаб бўлингач, мазкур масалалар юзасидан вазирлик Ҳайъатининг тегишли қарорлари қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати