Санитария-эпидемиология кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2015 йилнинг 14 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг катта мажлислар залида Санитария-эпидемиология кенгашининг 2015 йилнинг 3-чорагига мўлжалланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда белгиланган тўртта асосий масала кўрилди.
Йиғилишда санитария эпидемиология назорат Бош бошқармаси (СЭНББ), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ДСЭНМ бош врачлари, бош врачнинг эпидемиология масалалари бўйича ўринбосарлари, Эпидемиология, даволаш профилактика муассасаларини назорат қилиш бўлимлари мудирлари, Санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти, Вирусология илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Ўлат, карантин ва хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази ҳамда ОИТСга қарши кураш марказлари, Дезинфекция станцияси раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибининг биринчи масаласи ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича бугунги кундаги вазият ва амалга оширилиши зарур бўлган эпидемияга қарши чора-тадбирлар ҳақида бўлди.
Иккинчи масала республикада ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазият ва касалланишнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган тадбирларга бағишланди.
Шундан сўнг, йиғилиш кун тартибидан ўрин олган учинчи масала – Республика ДПМларида касалхона ичи инфекциялари устидан олиб борилаётган эпидемиологик назорат ва уларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Тўртинчи масала – республикада лейшманиоз, безгак ва бошқа паразитар касалликларнинг олдини олишга йўналтирилган тадбирлар ижроси ҳақида бўлди.
Йиғилиш якунида кун тартибининг асосий қисмига киритилмаган соҳага доир турли масалалар ҳам кўрилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати