UZ RU
14.08.2015

Санитария-гигиена лабораториялари фаолиятини янада яхшилаш йўлида

Жорий йилнинг 7 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида Республика давлат санитария эпидемиология назорат марказларининг санитария-гигиена лабораторияларининг иш фаолияти сифатини янада ошириш ва самарали таҳлилар ўтказиш мақсадида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан семинар ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Л.Тўйчиев, Республика давлат санитария эпидемиология назорат маркази (РесДСЭНМ) Бош врачи Б.И.Алматов, ИТБ лойиҳа координатори Р. Мамаджанов, ИТБ мутахассиси доктор Ал Башир Саллам ва РесДСЭНМ санитария-гигиена лабораториялари мудир ва ходимлари иштирок этишди.

Семинарнинг очилишида ССВ вазир ўринбосари Л.Тўйчиев ва РесДСЭНМ Бош врачи Б.И.Алматов сўзга чиқиб, соҳага доир амалга оширилаётган ишлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Улар қайд этганидек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ислом тараққиёт банки билан тузилган шартномасида Республикадаги ДСЭНМлари санитария-гигиена лабораторияларини моддий-техник базасини янада яхшилаш мақсадида, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Тадбирнинг биринчи қисмида ИТБ лойиҳа координатори Р.Мамажанов мазкур лойиханинг мақсади ва моҳияти хусусида фикр билдирар экан, лабораторияларнинг иш фаолиятини ривожлантириш ҳамда жаҳон талабларига жавоб берувчи асбоб-ускуналар билан таъминлаш кераклигини алоҳида таъкидлади. ИТБ лойиҳа координатори ўз маърузаси қатнашчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

Куннинг иккинчи қисмида ИТБ мутахассиси Ал Башир Саллам маъруза қилди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг семинар хусусидаги фикр- мулоҳазалари тингланди ва қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати