UZ RU
07.08.2015

Ёш мутахассислар эътиборда

– Жорий йилда Бухоро тиббиёт коллежини битириб, Бухоро туманидаги “Шергирон” қишлоқ врачлик пунктида иш бошладим, – дейди ҳамшира Моҳигул Шодиева. – Эл саломатлиги йўлида меҳнат қилаётганимдан хурсандман.

Мазкур қишлоқ врачлик пунктида тиббий хизмат сифатини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт йўналишдаги таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Малакали шифокор ва ҳамширалар ёш мутахассисларга “устоз-шогирд” анъанаси асосида тажрибаларини ўргатмоқда.

Манба: uza.uz