UZ RU
05.08.2015

Янги тендерлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш марказий бюроси ваколатли фирма ва компанияларни янги тендер савдоларида иштирок этишга таклиф қилади.

Хусусан, марказий бюро томонидан туман тиббиёт бирлашмалари ва шаҳар поликлиникалари учун ускуналар тўплами, диагностик ва офтальмологик товарлар сотиб олиш бўйича № HP/ICB/14/07 UZ рақамли савдо тендери эълон қилинди.

Шунингдек, «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш марказий бюроси ТТБ ва шаҳар поликлиникалари учун диагностик ускуналар сотиб олиш бўйича № HP/ICB/15/02 UZ рақамли яна бир савдо тендерини эълон қилди.