UZ RU
23.07.2015

Клиник ординатурага қабул эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Алимовнинг 2015-2016 ўқув йили учун клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинди.

Унда клиник ординатура орқали тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхати, қабул қилинадиган ўринлар режаси, имтиҳон синовларини ташкил этиш ва қабул бўйича масъуллар рўйхати илова кўринишида келтирилган. Шунингдек, таълим муассасалари, илмий ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг клиник ординаторларига “Миллий истиқлол ғояси” фанини ўқитиш тартиби ва жадвали алоҳида келтирилган.

Клиник ординатурани тугатган ҳар бир мутахассисни ишга жойлашиш мониторингини таъминлаш масалалари ҳам мазкур ҳужжатда қайд этилган.

Буйруқда янги клиник ординатура мутахассисликлари, яъни диетология, клиник фармакология, болалар жарроҳлик стоматологияси бўйича ўқув дастурларини қисқа муддатда тузиш белгиланган.

Шунингдек, клиник ординатурани тугатган врачлар мутахассислиги бўйича ишга жойлашганлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасини тақдим этганларидан сўнг, уларга гувоҳнома берилиши белгиланган.