UZ RU
22.07.2015

Нуронийлар саломатлиги – доимий эътиборда

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 150 ўринга мўлжалланган “Косонсой” санаторийсида фахрийлар ва ногиронларнинг мароқли дам олиши ҳамда саломатлигини тиклаши учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда юрак, қон-томир, асаб тизими, суяк-мускул, нафас йўллари касалликлари шифобахш маъданли сув ва бир қанча физиотерапевтик муолажалар орқали даволанади. Фитобар ва даволаш гимнастикаси хизматлари ҳам йўлга қўйилган.

Санаторийда ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари йўлланмаси асосида юртимизнинг турли вилоятларидан келган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, ногиронларга бепул хизмат кўрсатилмоқда. Йил бошидан буён бу ерда дам олган 2000 дан зиёд нуронийнинг 451 нафари уруш ва меҳнат фронти фахрийларидир.

Манба: uza.uz