UZ RU
17.07.2015

Кексаларга ёрдам бериб

“Кексаларни эъзолаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида Самарқанд ногиронларни реабилитация қилиш ҳудудий марказида нуроний отахон ва онахонлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган ушбу марказга ҳар йили кўплаб беморлар даволаниш ва тиббий кўрикдан ўтиш учун келишади.

– Марказимизнинг асосий мақсади  ногиронларнинг ижтимоий мослашувини, ўз-ўзига хизмат қилиш лаёқатини, турли соҳаларда фаолият олиб боришини тиклаш ва уларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборат, – дейди марказ раҳбари  Даврон Жуманиёзов. – Биргина ўтган икки ой давомида 600 нафардан ортиқ кексаларга малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

– Ёшим 82да, сўнгги вақтларда оёғимдаги кучли оғриқдан қийналардим, – дейди оқдарёлик Эгамберди Турдиев. – Ўтказилган даволаш курсидан кейин ўзимни сезиларли даражада яхши ҳис қилдим. Марказ шифокорлари ва ишчи ходимларига чин юракдан раҳмат айтаман.

Манба: www.pv.uz