UZ RU
16.07.2015

Аҳоли саломатлиги – доимий эътиборда

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Олмазор” қишлоқ врачлик пункти ҳудуддаги 5 мингга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

“Саломатлик-1” ва “Саломатлик-2” лойиҳалари асосида замонавий тарзда жиҳозланган шифо масканининг диагностика, кундузги стационар, лаборатория хоналарида бирламчи тиббий ёрдам учун барча шароит яратилган. Бу ерда меҳнат қилаётган 18 нафар тиббиёт ходими аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга касалликлар профилактикаси, соғлом оила ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш тадбирларини доимий йўлга қўйган.

Манба: uza.uz