UZ RU
01.07.2015

Сифатли тиббий хизмат

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-шаҳар шифохонасида аҳолига сифатли хизмат кўрсатилмоқда.

Терапия, ошқозон касалликлари, гематология, неврология, гинекология, лор, кўз касалликлари, жарроҳлик ва реанимация бўлимлари мавжуд бўлган 265 ўринли тиббиёт масканида 33 нафар шифокор ва 156 нафар ҳамшира меҳнат қилмоқда. Ташхис қўйиш ва даволашда замонавий тиббиёт ускуналаридан фойдаланилади.

Манба: uza.uz