UZ RU
26.05.2015

Болалар учун А витамини

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси “ Микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида” ги Қонуни ижросини таъминлаш ва Оналик ва Болалик саломатлигини ҳимоялаш бўйича Давлат дастурлари доирасида ўз ичига саплементация витамини тадбирларини ўз олган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

5 ёшгача бўлган болалар учун эса, Ўзбекистонда А витаминининг танқислиги муаммосини ҳал қилиш борасида ҳам самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2003 йилдан бери ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистонда А витамини етишмовчилигини олдини олиш бўйича дастурлар амалга оширилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар асосан А витамини саплементацияси бўйича тарғибот чора-тадбирларини кўриш, маърифий-тушунтириш ишларини олиб бориш, аҳолини овқатланиш одатларини ўзгартиришлардан иборат.

Бугунги кунга келиб, А витамини саплементациясининг 23 босқич тадбирлари ўтказилди ва ҳар бир босқичда 2,2 миллион 6 ёшдан 60 ойликкача бўлган болалар қамраб олинди.

Республикада 2015 йил 25 дан 30 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ томонидан “Болаларнинг саломатлик ҳафталиги” ўтказилди. Ушбу ҳафталик доирасида навбатдаги 24чи Витамин саплементацияси тури амалга оширилди. 2,6 миллион 6 ойликдан 5 йилгача болалар ушбу Турда иштирок этадилар. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади-болалар саломатлигини ҳимоя қилиш, иммун ҳолатни ошириш, А витаминини етишмовчилигини камайтиришдан иборат.

Инсон ҳаёти учун салбий таъсир қилувчи омиллар; микронутриентлар, темир, йод танқисликлари инсон саломатлигига ўта хавфли ҳисобланади.

Микронутриент етишмовчилиги деярли 80% касалликларнинг сабаби ҳисобланади.

А витамини танқислиги аксарият мамлакатлар аҳолисига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири ҳисобланади. БССТнинг далилларига кўра бугун дунёда 275 га яқин одамлар ушбу танқисликдан жабр чекмоқдалар (уларнинг орасида 140 миллиони мактабгача ёшдаги болалар ҳисобланади), уларнинг 500 мингдан ортиғи ушбу етишмовчилик туфайли кўз нурини йўқотмоқдалар, 3 миллионга яқин болалар ушбу сабаб туфайли кўз нурларини йўқотмоқдалар. Ушбу етишмовчиликдан айниқса 5 ёшгача бўлган болаларни қамраб олмоқда.

А витамини танқислиги вакцинациянинг иммунологик самарадорлигини ва эмланган болалар орасида инфекцияларни “бошқариш” деб аталувчи касалликларни кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари у респиратор касалликларнинг танқислик частотасини ошириш ва ичак касалликларни кўпайтиришга олиб келади ва темир танқислигигини ривожлантиришга сабаб бўлади. Унинг оғир юзага келувчи белгилари ксероз ва кўзнинг ожиз бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда.

ЮНИСЕФнинг далилларига кўра, дунёда 100 миллиондан камроқ беш ёшгача болалар А витамини етишмовчилигидан жабрланар экан. Ушбу етишмовчиликнинг юқори даражаси кўзи ожизликка, оғир аҳволларда эса бола ўлимига ҳам олиб келиши мумкин экан.

Олти ойгача бўлган болаларни 59 ойга қадар А витамини билан таъминлаш ва ушбу чора-тадбир ҳар йили 300 000 ўлим ҳолатларидан сақлаб қолишни таъминлайди.

1990-200 йилларда болалар ўлимининг юқори кўрсаткичлари юқумли касалликлар ва А витаминининг танқислиги ҳисобланади. Болалар қон зардобида А витаминининг етишмаслиги Ўзбекистонда “Витаминлаштириш ҳафталиги” ўтказишга сабаб бўлди. Ушбу тадбирни БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) қўллаб қувватлади.

А витаминининг саплементацияси асосан болалар ўртасида ўтказилиб, уларда витамин витамин танқислигини бартараф этишга олиб келади ва бу эса ўз навбатида уларнинг саломатлигини яхшилашга хизмат қилади. Витаминлаштириш тадбирлари барча тиббий муассасаларда, аҳоли яшаш пунктларда олиб борилади.

Агар болангиз тез-тез шамолласа, тез-тез ичак касалликларидан жабр чекса, териси қуриб кетса, кўриш қобилияти пасайса, демак унда А витамини танқислиги мавжуд. “Витаминлаштириш ҳафталигида” иштирок этиб, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашинг.

Барча тадбирлар тўғма аномалия, микронутриентларнинг танқислиги билан боғлиқ касалликларни камайтириб, оналар ва болалар ўлим миқдорига олиб келади.

Ўзбекистон Республикакси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Оналик ва болаликни ҳимоялаш Бош бошқармаси