Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг жойларда ижро этилиши ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2015 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолияти режасига мувофиқ Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг тегишли ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 28 апрель ва 1 май кунлари “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд вилоятида ижро этилиши амалий ёрдам кўрсатиш йўли билан ўрганилди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоятнинг соғлиқни сақлаш бошқармаси, перинатал маркази, қон қуйиш маркази, ОИТСга қарши курашиш маркази, Самарқанд давлат тиббиёт институти, ички ишлар бошқармаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасида, шунингдек Каттақўрғон шаҳри, Иштихон, Нарпай, Пайариқ, Пастдарғом, Самарқанд Ургут ва туманларида қонуннинг ижро ҳолати, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилди ва жойлардаги раҳбар ва маъсул шахсларга бу борада амалий ёрдам кўрсатилди.