UZ RU
27.05.2015

ОИТСга қарши курашнинг келажакдаги сиёсий сценарийлари

Ўтган ҳафта Минскда, Белорусия Республикасида ОИТСга қарши курашнинг келажакдаги сиёсий сценарийлари мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув Шарқий Европа ва Марказий Осиё ОИТСга қарши курашнинг келажакдаги сиёсий сценарийларини ишлаб чиқиш бўйича минтақавий ва глобал глобал ташаббуслари турлича тажрибага эга бўлган шериклардан таркиб топган ЮНЭЙДС ижроия идораси томонидан ташкил этилди ва ўтказилди.

Мазкур тадбирнинг марказида Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИТС эпидемияси нуқтаи назаридан турли фикрларни баҳолаш эди. Ушбу учрашувда 15дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва Арманистон, Белоруссия, Чехия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Молдова, Полша, Россия, Тожикистон, Украина, Ўзбекистон каби мамлакатлар иштирок этди.

Асосий мақсади минтақада турли тажрибаларни ҳисобга олиб, ОИТСни бартараф қилишда мумкин бўлган йўлларни тахлил усулларини яратиш эди.