UZ RU
16.05.2015

ОИВ инфекцияси ва вирусли гепатит бўйича ўтказилган ишчи йиғилиш

Ўтган хафтада Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида Бош давлат санитария врачи С.С. Саидалиев бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида ОИВ инфекция ва гепатитлар юқиш масалалари мухокама этилди. Йиғилишда Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги туман Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ходимлади иштирок этди.

Ушбу тадбир муаммоли саволларни ҳар томонлама кенг мухокама килишга ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқорида қайд этилган ташкилотлар орасида хамкорликни мустахкамлашга имкон яратди.

Йиғилиш якунида касалликлар юқишининг олдини олиш чораларини кучайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва ОИВ инфекция ва В, С гепатитларини тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча тадбирлар режасини тузиш қарор қилинди.