UZ RU
05.05.2015

Ходимларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида

Ходимларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли қарорига асосан, соғлиқни сақлаш тизимининг раҳбар ходимларининг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблигини баҳолаш, соғлиқни сақлаш ҳудудий органларидаги кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ваЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли“Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига биноан соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, бирламчи тиббий-санитария тизимида фаолият кўрсатаётган врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларнинг масъулиятини ва касб фаолияти натижадорлигини ошириш жараёнида раҳбар ходимларга холисона баҳо бериш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги туман (шаҳар)кўптармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларнинг бош шифокорлари ва қишлоқ врачлик пунктлари мудирларининг аттестацияси жараёни бошланди.

2015 йилнинг апрель ойида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларининг 600 нафардан зиёд раҳбар ходимлари аттестациядан ўтказилди.

Аттестация жараёни суҳбат тарзида ўтказилиб, вазирликнинг аттестация гурухи аъзолари томонидан раҳбар ходимларнинг маънавият ва маърифат, меёрий хуқуқий асослар, даволаш профилактика муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш мақсадида статистик кўрсаткичларни билиши бўйича билимларини синовдан ўтказиш билан бир қаторда қишлоқ врачлик пунктларида юритилаётган тиббий ҳисоб ҳужжатларининг юритилиш ҳолати ҳам ўрганилди.

Шу билан бирга, ҳар бир вилоятда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкиллаштиришда мавжуд меёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан вазифалар, тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини юритиш тартиби ҳамда умумий амалиёт шифокори амалиётидаги долзарб мавзуларда семинар машғулотлар ташкиллаштирилди.

Аттестация жараёни вазирлик томонидан тасдиқланган жадвалга асосан давом эттирилади.