UZ RU
30.04.2015

Ўзбекистонда алоҳида ёрдамга муҳтож болларнинг инклюзив таълими

2015 йилнинг 30 апрель куни Тошкент шаҳри Шайхонтахур туманидаги №324 ўрта мактабда “Ўзбекистонда алоҳида ёрдамга муҳтож болларнинг инклюзив таълими” Заҳира маркази лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасидаги Урганч, Термез, Наманган, Самарқанд ҳудудларида заҳира марказларини очилиш тадбирларининг якуни сифатида ташкиллаштирилди.

Брача болаларни тенглик асосида ўқитиш таълим тизими, жумаладан алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни ҳам соғлом болалардек ўқитишга жалб қилиш айнан инклюзив таълим йўналиши ҳисобланади. Инклюзив таълим принциплари ҳар қандай бола, ижтимоий ва жисмоний аҳволига қарамасдан таълим олиш ҳуқуқига эга.

“Алоҳида ёрдамга муҳтож болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси Европа иттифоқи томонидан 2014 йилнинг март ойида ва 2016 йилнинг февраль ойида молиялаштирилди. Лойиҳа доирасида 700 га яқин алоҳида ёрдамга муҳтож мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар умум таълим муассасаларига жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Тажриба асосидаги ушбу заҳира марказларининг очилиши биринчи навбатда, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Болаларни ижтимоий адаптация маркази, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Алоҳида ёрдамга муҳтож болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси доирасидаги ҳамкорликлари самарали натижалар бермоқда.

Тошкент шаҳридаги Тажриба асосидаги заҳира маркази, бошқа ҳудудлардаги бу каби марказларни “ягона ойна марказлари” сифатида бирлаштириш ва бу орқали инклюзив таълим хизматларини мувофиқлаштириш ва юритиш, уларнинг оилаларини, ўқитувчиларини, ташкилотларни ва кенг жамоатчилик ташкилотларини алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни инклюзив таълим жараёнига киритиш бўйича кўпроқ жалб қилишни асосий вазифа қилиб қўйган.

Ушбу марказларнинг асосий мақсади, алоҳида ёрдамга муҳтож болаларнинг қизиқишларини ҳимоя қилиш, уларга керакли консультациялар бериш, бу каби болаларни кўпроқ жамоатчилик жойларига жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни кўрсатиш ва керакли хизматларни амалга ошириш ҳисобланади.

Тошкентда Заҳира марказини очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи вакиллари, Ҳокимиятлар, бир қатор вазирликлар ва муассасалар вакиллари, мактаб, боғча ва шунга ўхшаш таълим муассасалари директор ва ўқитувчилари, маҳаллар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Европа иттифоқи делегацияси бошлиғи, жаноб элчи Юрий Штерк лойиҳа ҳамкорларига, ушбу лойиҳани амалга оширишда қўшаётган ҳиссалари учун ўз миннатдорчилигини билдирар экан, Болалар ижтимоий адаптацияси Республика марказига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек миннатдорчилик Халқ таълими Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирликларига билдирилди ва уларнинг ушбу лойиҳадаги иштироклари юқори баҳоланди.

Тадбир иштирокчилари Европа иттифоқининг лойиҳаси томонидан Заҳира марказларини жиҳозлаш, персонал компьютерлар, узайтирма ва қисқартма ускуналар ва умуман алоҳида ёрдамга муҳтож болалар учун зарур бўлган барча ускуналарнинг имкониятлари билан танишдилар.

Очилиш маросимида Тошкент шаҳри инклюзив таълим бўйича лойиҳа координатори Дилдора Тулаганова алоҳида ёрдамга муҳтож болаларнинг заҳира марказларини шакллантириш, унинг асосий мақсади ва вазифаларини манфаатдор ташкилотлар билан учрашувлар давомида муҳокама қилди ва бу борада алоҳида ёрдамга муҳтож болаларнинг она-оталарини қўллаб- қувватлаш эканлигини алоҳида таъкидлади.