ОИВ билан яшовчи шахсларни репродуктив саломатлигини сақлаш ва уларнинг контрацепциялардан фойдаланишини қўллаб қувватлаш.
Ўтган хафтада UNFPA ташкилотининг моддий кўллаб қувватланишида нодавлат ташкилотлари: ”Ишонч ва хаёт” “Ракка қарши жамият” ва Республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари билан хамкорликда ОИВ билан яшовчи шахслар учун тренинг ташкил этилди. Тренинг мақсади ОИВ билан яшовчи шахсларнинг репродуктив саломатлик ва замонавий контроцепция усуллари билан таништириш.
Тренингда ОИВ билан яшовчи шахслар, билан бирга “тенгма-тенг” консултантлар қатнашишди. Тренингнинг вазифалари бу ОИВ билан яшовчи шахсларда репродуктив саломатлик концепцияси репродуктив саломатлик принциплари ва замонавий контрацепция усуллари хакида тушунча хосил қилиш. Ундан ташқари стигма ва репродуктив хуқуқлар бўйича уларнинг савиясини ошириш ва олган билимларини жойларда қуллаш бўйича маъмотлар берилди.