UZ RU
25.04.2015

Йогурт фойдаси тўғрисидаги таҳминлар афсонага айланди

Йогуртни кўп миқдорда истеъмол қилиш инсон организмига ижобий таъсир этиш даражаси юқори эмаслиги аниқланди.

Аксарият инсонлар сут маҳсулотларидан мунтазам истеъмол қилиш, жумладан йогурт инсон организмига ижобий таъсир қилади,-дея ишонадилар. Дунёдаги обрўли университетлардан бири Мадрид университети олимлари бу фақатгина афсона эканлигини исботладилар.Ушбу тадқиқотда 4000 инсон иштирок этди,-дея хабар қилади Zee News.

Тадқиқотда мунтазам йогуртдан фойдаланиш ва соғлом турмуш тарзи ўртасидаги боғлиқликлар тадқиқ этилди.Улар 3,4 йил ичида тадқиқотда иштирок этган иштирокчиларнинг турмуш сифатини кузатиб бордилар. Айтишларича, йогуртдан мунтазам тарзда фойдаланиш жисмоний ва руҳий саломатликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.

Мунтазам равишда йогурт истеъмол қилувчиларда, соғлом турмуш тарзи йогуртни кам миқдорда қабул қилувчиларникидан умуман фарқ қилмаслиги аниқланди. Олимлар муайян маҳсулотнинг ижобий таъсирини, алоҳида рацион доирасида эмас, балки организмга умумий таъсири нуқтаи назаридан белгиланишини таъкидлаб ўтганлар. Ушбу фикрдан ушбу фасона юзага келган бўлса ажаб эмас.

Манба: www.segodnya.ua