Муассасалараро эксперт кенгаши йиғилиши
Ўтган хафтада ОИВ-инфекцияси, сил ва безгакнинг тарқалишига қарши соҳада иш олиб бораётган халқаро ва чет эл ташкилотлари билан мустаҳкам алоқаларни таъминлаш, биргаликдаги ишларни ҳисобга олиб бориш ва тадбирларни ёритишга донорлик маблағларини жалб қилиш мақсадида муассасалараро эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Кун тартибига Глобал жамғарма лойиҳасининг ОИВ қисми учун асосий рецепиент сифатида ПРООН ва Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг номзодлари кўриб чиқилди.
Кенгаш қарорига асосан лойиҳанинг асосий реципиенти сифатида-Республика ОИТСга қарши курашиш маркази танланди, чунки марказ шу соҳа профилактикаси, диагностикаси ва ОИВ –инфекциясини даволаш бўйича катта тажрибага эга кучли кадрлар салоҳиятига, барча талабларга жавоб берадиган материал-техник база, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари, лабораториялар ва омборхоналар билан ягона тизимнинг мавжудлиги, бундан ташқари 2004-2009 йиллар давомида Глобал жамғарма лойиҳасини амалга ошириш тажрибасига эга.