UZ RU
22.04.2015

Хусусий тиббиёт – муаммолар, ечим ва кўзланган мақсад.

2015 йилнинг 16-17 сентябр кунлари Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларида 2015-2016 йилларда хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ушбу вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 2015 йил I-чоракдаги ижроси юзасидан мажлислар ташкил этилди. Мажлисда хусусий тиббиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омиллар, уларни бартараф этиш йўллари ҳамда мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечими борасида сўз борди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциациясидан вакиллар ҳамда ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳусусий тиббиёт муассаса раҳбарлари иштирок этишди.

Мажлисда асосий масалалардан ташқари тиббий фаолиятни лицензиялаш ва назорат қилишга доир қонунчиликка киртилиган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2014 йилда нодавлат тиббиёт муассасалар фаолиятида ўтказилган текшириш ва унинг натижалари, “Шифохона ичи инфекцияси профилактикаси” СанМваҚларнинг бажарилиши, Дезинфекция воситалари ва совуқ химиявий стерилизация, “Кексаларни эъзозлайлик” соғломлаштириш акциясини ташкил этиш, “Йилнинг энг яхши хусусий тиббиёт муассасаси” танловни ўтказиш, тиббиёт муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва “Ягона тиббиёт каталоги” обунаси ҳамда хусусий тиббиёт муассасалар фаолиятида касаба уюшмасининг роли ва аҳамияти сингари қатор бошқа куннинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, жамоат ишларида фаол бўлган қатор хусусий тиббиёт муассаса раҳбарлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Мазкур тадбир 2015 йилнинг 29 апрелига қадар Нукус шаҳри ва қолган бошқа барча вилоят марказларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Андижон вилоятида

андижан1.jpg

андижан 2.jpg

Фарғона вилоятида

фаргона 1.jpg

фаргона 2.jpg

фаргона 3.jpg