Ветеранлар “Товоқсой” дам олиш санаториясида соғломлаштириш курсидан ўтдилар
1941-1945 йилларда жангга кирган ва меҳнат фронти иштирокчиларининг 120 дан ортиғи “Товоқсой” санаториясида дам олишди.
Март ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги “Товоқсой” санотариясида 1941-1945 йилларда 120 дан ортиқ Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти иштирокчилари ҳордиқ чиқаришди, - дея хабар беради Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш Вазирлигининг ахборот хизмати. Улардан кўпчилиги -85-90 ёшлар ўртасида ҳисобланади. 95-98 ёшгача бўлган уриу иштирокчилари ҳам ўз соғлиқларини тиклади.
Ветеранлар учун санаториясида махсус бўлимлар ташкиллаштирилди ва ушбу хоналар қўшимча жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, ёш кўрсаткичлари нуқтаи назаридан махсус меню ишлаб чиқилган.
Тиббий текширувлардан кейин мижозларга тиббий, физиотерапевтик ва реабилитацион жараёнларни белгиладилар. Даволаш жараёнларидан кейин ветеранларда очиқ ҳавода айланиб, турли бадан тарбия ўйинлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлдилар.
Санаторияга мунтазам равишда эстрада ва кино юлдузлари ташриф буюрдилар ва ҳар жума куни Тошкент вилоятининг кўзга кўринган жойлари бўйлаб экскурсиялар ташкиллаштирилди.
Матн: «Газета.uz»